Линклар

Шошилинч хабар
28 Aprel 2026, Тошкент вақти: 13:55

Хитой ўзбек мулозимларига виза бериш тартибини соддалаштирди

2017 йил 1 августидан бошлаб Хитой Халқ Республикасига хизмат ёки тижорат мақсадларда борадиган ўзбекистонликлар учун виза олиш тартиби соддалаштирилди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига кўра, бундан буён ўзбекистонлик давлат хизматчилари ва ишбилармонлар виза олиш учун Хитойнинг ваколатли ташкилотлари томонидан бериладиган расмий таклифномани тақдим этиш керак бўлмайди.

Ўзбекистон вазирликлари ва идораларлари мулозимлари визани расмийлаштириш учун расмий хат ёки ушбу ташкилотларнинг кафолат хатлари ёки оддий Хитой томони таклифига асосан расмийлаштирадилар.

Тадбиркорлар учун визалар Савдо саноат палатасининг кафолат хати асосида расмийлаштирилади.


This item is part of
XS
SM
MD
LG