Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 20:15

Иссиқ-кўлдаги ҳалокатда жабрланган ўзбекистонликлар махсус учоқда Тошкентга олиб келинди


Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл вилоятида йўл транспорт ҳалокатигаучраган ватандошларини олиб келиш учун махсус учоқ жўнатди.

Иссиқ-Кўл вилоятининг Қизил Ўрук қишлоғи ҳудудида микроавтобус ва енгил машина иштирокида ЙТҲ юз берган ва тўққиз одам жароҳатланганди.

Ўзбекистон расмий матбуотига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев зудлик билан жарроҳлик операцияси қилиниши керак бўлган ўн ёшли Игорь Орлов ҳамда ЙТҲда жабрланган яна беш нафар фуқарони Тошкентга олиб келиш учун бир гуруҳ шифокорлар ҳамроҳлигида Қирғизистонга ФВВ самолётини жўнатиш топшириғини берган.

Автоҳалокат оқибатида 9 киши жабрланган бўлиб, уларнинг 6 нафари ўзбекистонликлар бўлган.

XS
SM
MD
LG