Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:46

МХХ Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчисини қўлга олди


Ўзбекистон Миллий хавфсизлик идораси ходимлари Тошкентдаги Миллий университетнинг қабул комиссияси аъзоси, "География ва геология" факультети "Ижтимоий география" кафедраси мудираси Нилуфар Комиловани абитуринтни пора эвазига ўқишга киритиш учун пора олганликда гумонлаб қўлга олди.

Тергов жараёнида аниқланишича, Комилова Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киришида ёрдам бериш ваъдаси билан абитуриент қариндошларидан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Н.Комилова ўз ноқонуний хатти-ҳаракатларига тўлиқ иқрор бўлган, дейилади "Постда" нашрида босилган мақолада.

Тошкент шаҳри Олмазор тумани прокуратураси томонидан Н. Комиовага нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг бир нечта моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG