Линклар

73 уруш фахрийси бир яқини билан Мирзиёев ҳисобидан ҳажга жўнатилади


Ўзбекистон Мусулмонлар идораси республика бўйича жами 73 уруш фахрийси яқинлари ҳамроҳлигида президент Шавкат Мирзиёев ажратган маблағ ҳисобига ҳаж зиёратига юборилишини маълум қилди.

Идора расмий сайтида берилган хабарга кўра, "уруш қатнашчиларининг муборак ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган уруш қатнашчилари Президент ажратган маблағ ҳисобидан ҳаж зиёратига юбориладиган бўлган".

2017 йилнинг 4 апрелида Шавкат Мирзиёев “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонни имзолаган эди.

Идорага кўра, ана шу фармон ижроси асосида уруш фахрийларининг оила аъзолари ёки яқин қариндошларидан бир нафарига навбатсиз ҳаж зиёратига боришга рухсат берилган.

​Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳар бир зиёратчига эҳром тақдим қилгани айтилди.

XS
SM
MD
LG