Линклар

Наманганда чегара бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара пункти.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини аниқлаш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи Наманган шаҳрида бошланди. Мазкур учрашув ҳукуматлараро делегацияларнинг сўнгги бир йилдаги 15 –йиғилиши бўлмоқда.

Расмий маълумотларда чегара бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи 5 августда бошланиб, 13 августда якунланиши билдирилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари “чегара бўйича музокаралар дўстона ва ишчан руҳда ўтаётгани, чегараларни аниқлаш жараёнида силжишлар бўлаётгани”ни айтиш билангина чекланмоқда. Музокараларнинг бошқа тафсилотлари жамоатчиликка ошкор этилмаяпти.

Чегараларни аниқлаш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг аввалги йиғилиши Бишкекда 20-29 июль кунлари ўткизилган эди.

Ўзбекистон –Қирғизистон чегарасининг узунлиги 1378 километрни ташкил қилади. Мазкур чегаранинг 320 километри шу кунгача аниқланмаган. Бу ҳудудда 50дан ортиқ баҳсли ерлар борлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG