Линклар

Хитой БМТнинг Шимолий Кореяга жорий этган санкциясини тўғри қарор деб баҳолади


Хитой ташқи ишлар вазири Ван И.

Хитой БМТнинг Шимолий Кореяга нисбатан жорий этган янги санкцияларини тўғри қарор сифатида баҳолади ва айни пайтда Шимолий Кореядаги “мураккаб масалани ҳал қилиш учун мулоқотни давом эттириш ҳаётий муҳим зарурат” эканини таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Корея янги ракета синовларини ўткизгани ортидан 5 август куни янги санкцияларни жорий этган эди.

"Санкциялар керак, бироқ санкциялар якуний мақсад бўлиб қолмаслиги лозим”, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Филиппин пойтахти Манилада ўтаётган АСЕАН ташкилоти форуми доирасида Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо билан учрашганидан сўнг.

Ван И Шимолий Корея раҳбариятига БМТ қарорини босиқлик билан баҳолашни ҳамда минтақадаги вазиятни кескинлаштирмаслик учун ракета синовларини тўхтатишни тавсия қилганини айтди.

Шимолий Кореядаги коммунистик тузим Совет Иттифоқи томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинган эди.

Совет Иттифоқи тарқаб кетган 1991-йилдан кейин Шимолий Кореянинг асосий қўлловчиси Хитой ва Россия бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG