Линклар

Шошилинч хабар
14 May 2026, Тошкент вақти: 05:58

Ўзбекистон аҳолиси сони 32,3 млн кишидан ошди

2017 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 32,345 миллион кишини ташкил қилди.

Бу хакда хабар қилган Давлат статистика қўмитасига кўра, сўнгги 6 ойда аҳоли сони 0,7 фоизга кўпайган.

Жорий йилнинг олти ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туғилиш сони 6000га кам бўлиб, жами 311,9 минг бола туғилган.

Ўтган олти ойда ўлганлар сони 78,8 мингни ташкил этган.

Шунингдек, жорий йилда 96,3 мингта никоҳ ва 15,6 мингта ажралиш қайд этилган.

This item is part of
XS
SM
MD
LG