Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:50

Меҳнат вазири ишдан кетиб, Туризм қўмитасини бошқара бошлади


Бандлки ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдуҳакимов яқинда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган давра суҳбатида қатнашган эди.

Ўзбекистон Президентининг 7 август кунги фармони биланАзиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг аввалги раиси Анвар Шарапов “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” лавозимидан озод этилган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси янги раиси, 43 яшар Азиз Абдуҳакимов 2014 йили Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимига тайинланган.

2016 йилнинг февралида вазирлик Меҳнат вазирлигига, жорий йилнинг майида эса - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига айлантирилган эди.

XS
SM
MD
LG