Линклар

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари - Тошкентда ўтказиладиган форум мавзуи


11 августда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази, БМТ Ривожланиш дастури ваколатхонаси ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) лойиҳалари координаторининг офиси иштирокида Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши» мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Бу ҳақда хабар қилган Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, форумда кенг жамоатчиликни Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлар билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга йўналтирилган замонавий минтақавий сиёсати моҳияти ва мазмуни, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг муҳим масалалари бўйича мамлакат позиция ва ёндашувлари ҳақида хабардор қилиш режалаштирилмоқда.

Тадбирга Олий Мажлис депутатлари, Марказий Осиё давлатларидан экспертлар ва таҳлилчилар, Тошкент шаҳридаги дипломатик корпус, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлардаги элчилари, республика вазирлик ва идоралари, илмий-таҳлилий марказлари вакиллари ҳамда журналистлар таклиф қилинган.

XS
SM
MD
LG