Линклар

Бу йил 350 мингдан ортиқ ўқувчи ўқишни 10 синфда давом эттириши кутилмоқда


Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Uzbekiston24 телеканалига берган интервьюсида билдирди.

10- синфларнинг очилиши муносабати билан, вазирга кўра, нашриёт-матбаа уйлари билан биргаликда 10 синфнинг 12 фани бўйича тузилган янги ўқув режа ва дастурлар асосида дарсликлар тайёрланмоқда.

Президент Мирзиёевнинг топшириғига биноан, бу йил ўқувчилар ва ота-оналарнинг ўқишни мактабда давом эттириш ёки коллежларга ўтишга оид истаклари ўрганилмоқда.

Вазир, шунингдек, бу йил 650 минг ўғил-қиз биринчи синфда ўқишни бошлашини билдирган.

XS
SM
MD
LG