Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:23

“Миллий тикланиш” депутатининг кўз қисганини томошабинлар ёлғончилик деб баҳоламоқда


“Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Дилфуза Жалилованинг жонли эфирда узатилган телекўрсатув давомидаги ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.​

“Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувига “Адолат” ва “Миллий тикланиш” партиялари вакиллари таклиф этилган. Бевосита мулоқот чоғида Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетилган Чашмаи Айюб мақбараси бўлаги борасида баҳс юзага келган.

Ушбу масала бўйича депутатларга “Қани Бухоро вилояти кенгашининг роли, Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижроси бўйича назорати қани?” деган савол берилган.

Студиядагилардан бирининг “Сизларнинг ролинглар йўқ”, деган эътирозига Олий Мажлис депутати Дилфуза Жалилова “Бор, бор, бор ролимиз” дея жавоб қайтарган. Шу сўзлардан сўнг у партиядошлари томон қараган ва астагина кўз қисиб қўйган.

Ушбу ҳолат тасвирланган видеолавҳа интернет тармоғида тарқалиб, кенг муҳокама объектига айланди ва аксарият фойдаланувчилар депутатнинг хатти-ҳаракатидан сўнг унинг сўзларини ёлғончилик деб баҳоламоқда.


XS
SM
MD
LG