Линклар

А. Комилов: Ўзбекистон ўз қўшнилари билан яқин ҳамкорлик қилиш тарафдоридир


Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақдаташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11 август куни ўз ишини бошлаган халқаро анжуманда қилган чиқишида билдирди.

“Ўзбекистон ўзининг яқин қўшнилари билан очиқ, яхши қўшничилик ва прагматик сиёсат олиб бориш тарафдори бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай”, деган Абдулазиз Комилов.

Комиловга кўра, президент Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан буён муҳим масалалар ечимини топиш йўлида ҳудуддаги қўшни давлатлар билан ҳамкорлик тарафдори бўлиб келмоқда.

Мамлакатни 25 йилдан зиёд бошқарган собиқ президент, марҳум Ислом Каримов даврида Ўзбекистоннинг қўшнилари билан чегара, сув ва бошқа масалалардаги муносабати баҳсли эди.

Каримовнинг ўлимидан кейин ҳокимиятга келган Мирзиёев ўз қўшнилари билан юмшатиш йўлида бир қатор қадамларни ташлади.

11 августда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази, БМТ Ривожланиш дастури ваколатхонаси ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) лойиҳалари координаторининг офиси иштирокида Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши» мавзусида халқаро конференция иш бошлади.

Тадбирга Олий Мажлис депутатлари, Марказий Осиё давлатларидан экспертлар ва таҳлилчилар, Тошкент шаҳридаги дипломатик корпус, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлардаги элчилари, республика вазирлик ва идоралари, илмий-таҳлилий марказлари вакиллари ҳамда журналистлар таклиф қилинган.

XS
SM
MD
LG