Линклар

Тошкентнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлик бозорларида банкомат ўрнатилда


Ўзбекистондаги "Халқ банки" Тошкентнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатди.

Банк матбуот хизматининг билдиришича, шу банкоматлар орқали битта карта билан кунига 100 минг сўмгача пулни нақдлаштириш мумкин.

Ҳозирда банкоматлар Тошкентнинг учта жойига ўрнатилган ва улардан бозорларнинг иш вақтида фойдаланиш мумкин.

Айни пайтда Тошкента банкоматлар пайдо бўлгани ижтимоий тармоқларда бахсу-мунозарага сабаб бўлди.

- Уч миллионлик Тошкент учун учта банкомат. Банкомат қайнархумчамики одамлар ундан 100 мингдан чиқариб олаверса. Аҳир унинг сиғими чекланганку. Битта банкомат ичида ҳар бирида 3 мингта қоғоз пул бўлган тўртта кассета бўлади холос, - деб ёзди Facebook тармоғи фойдаланувчиларидан бири.

“Халқ банки” матбуот хизматига кўра, йил оҳиригача 24 соат давомида ишлайдиган мингдан зиёд шундай банкомат шаҳарда ўрнатилади.

XS
SM
MD
LG