Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:52

Ўзбекистонда шахсий штамплар бекор қилинди


Эндиликда жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун шахсий штамп ишлатишига рухсат берилмайди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг махсус буйруғига кўра, жисмоний шахсларга шахсий штамп бериш тартиби бекор қилинди.

Norma.uz хабарига кўра, муҳр ва штампларни тайёрлаш тартиби ўзгартирилиб, эндиликда муҳр ва штампларни “адлия вазирлиги, ИИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, МБда давлат рўйхатидан (аккредитациядан) ўтказилган ёхуд Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган юридик шахсларнинг филиаллари ва ваколатхоналарига уларни ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси беради”.

XS
SM
MD
LG