Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 03:24

Ўзбекистон маҳбусларга яқинлари билан видео-мулоқотга рухсат бермоқчи


Ўзбекистон қамоқхоналарида жазо ўтаётган маҳкумларга ўз яқинлари билан видео орқали мулоқот қилишга рухсат берилади.

Бу ҳақда президент Мирзиёев имзолаган "Ички ишлар идораларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ўташ соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги қарорда айтилган.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги ушбу тартибни йўлга қўйишда Жазони ижро этиш бош бошқармасига кўмак кўрсатиши белгиланган.

Қарорда янги тартиб қачондан бошланиши ва у қай кўринишда бўлиши очиқланмаган.

XS
SM
MD
LG