Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:07

Жиззахда ўзбек-қозоқ чегараси мавзуси муҳокама қилинди


Жорий йилнинг 7-11 август кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссияси вакиллари чегара масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, икки давлат чегарасига оид конструктив масалалар дўстона муҳитда муҳокама қилинган.

Икки мамлакат ўртасидаги умумий узунлиги 2440 километр келадиган чегаранинг 96 фоизи аниқлаб бўлинган. Чегаранинг қолган қисми қаердан ўтиши борасида ҳам томонлар келишиб олган, лекин келишувни ҳужжатлаштириш ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG