Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:09

Самарқанддан Истанбулга авиақатнов йўлга қўйилади


Самарқанддан Туркиянинг Истанбул шаҳрига тўғридан-тўғри учадиган авиақатнов йўлга қўйилади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиа ширкати хабарига кўра, янги авиақатнов жорий йил қиш фаслида бошланади.

Парвозлар қиш фаслида ҳафтасига бир марта, ёзда эса ҳафтасига икки марта амалга оширилиши режаланган.

Айни пайтда Тошкент - Истанбул йўналишидаги рейслар сони ўзгаришсиз қолади.

XS
SM
MD
LG