Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 06:38

 “Афросиёб” қатнови кўпайтирилди


12 августдан бошлаб Тошкент- Самарқанд йўналишидаги “Афросиёб” тезюрар поезди қатнови кўпайтирилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» ширкати хабарига кўра, йўловчилар талабидан келиб чиқиб, эндиликда поезднинг қатнови ҳафтасига уч марта яъни жума, шанба, ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Тошкентдан жўнаш вақти соат 08:30, Самарқанддан эса 17:00.

Электропоезд Тошкент билан Самарқанд орасидаги йўлни 2 соат ичида босиб ўтади.

Икки йил аввал йўловчилар камлиги боис “Афросиёб” қатнови қисқартилган эди.

“Афросиёб” тезюрар поездлари Ўзбекистонда 2011 йилдан бери ишлатилиб келинади. Шу давр мобайнида иккита состав томонидан 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатилган.

Бундай тезюрар поезд қатнови Марказий Осиëда илк бор амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG