Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2019, Тошкент вақти: 18:19

Дубайда полициячига ҳужум қилган ўзбекистонлик устидан суд бошланди


Дубай халқаро аэропорти

Дубай халқаро аэропортида полициячига ҳужум қилиб, унга тан жароҳатлари етказган бир ўзбекистонлик судга тортилди.

Ҳодиса ҳақида хабар берган gulflifestyle.com сайтига кўра, 31 май куни Мисрдан Ўзбекистонга қайтаётган 26 яшар йигит Дубай аэропорти транзит зонасида уни сўроқ қилмоқчи бўлган полиция зобитини стул билан уриб йиқитиб, тепкилай кетган.

Натижада, полиция зобитининг бурни синган ва қошининг 1,5 сантиметри ёрилган.

Полиция зобитига ёрдамга келган аэропорт ходимлари ўзбекистонликни ҳибсга олганлар.

16 августда судда чиқиш қилган ўзбекистонлик қилмишидан пушаймон эканини билдирган ва полиция зобитидан кечирим сўраган.

24-яшар полиция зобити унга Ўзбекистон ватандошини бошқа полиция зобитлари келгунга қадар ушлаб туриш буйруғини олганини айтган.

Полиция зобитига кўра, Ўзбекистон ватандоши унда паспорт эмас, шахсини тасдиқловчи маълумотнома борлигини маълум қилган.

Бироқ, полиция зобити берган бир неча саволдан кейин йўловчи эшикка яқинлашиб, уни беркитган ва полиция зобитини стул билан уриб йиқитган ва тепкилай бошлаган.

Суд ҳукми яқин кунларда чиқиши кутилмоқда.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG