Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 00:03

Қурултой: Нега лотинга ўтиш ҳақидаги қонун бажарилмади?


1993 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг ўша пайтдаги президенти Ислом Каримов "Лотин графикасига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш ҳақида"ги қонунни имзолаган эди.

Орадан 16 йил ўтиб ижтимоий тармоқларида, Ўзбекистон учун Кирилл алифбосида қолиш яхшими ёки Лотинга ўтиш, деган савол атрофида гап-сўз урчиди.

Бу гап сўзлар манзарасида Озодлик стдуясига йиғилган мутаҳассис ва фаоллар Нега лотинга ўтиш ҳақидаги қонун бажарилмади¸ деган савол жавобини муҳокама қилишди.

Тадбиркор ва собиқ давлат мулозими Анвармирзо Ҳусаинов “Кирилга қайтиш билан Ўзбекистон Россия меҳрини қозонади” деган маънода геополитик манфаат ҳақида гапирди.

Иқтисод фанлари доктори Холназар Омонов эса “Миллий манфаат геополитикага қурбон қилинмайди” дея лотин ëзуви ҳақидаги қонун ижроси таъминланиши лозимлигини урғулади.

Лотин ëзувида хат саводи чиққан 27 яшар ҳуқуқшунос Жонузоқ Ҳалил лотин ëзуви Ўзбекистонни тараққиëт сари бошлаши борасида тўхталди.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:02 0:00
Бевосита линк

Нега бу масала кўтарилди?

10 август куни адабиётшунос, "Жаҳон адабиёти" журналининг Бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевнинг "Президентга мактуб" очиқ хати эълон қилинган эди.

"Китоб дунёси" веб-сайтида эълон этилган мақола Ўзбекистон Кирилл алифбосига қайтиши лозим деган таклиф илгари сурилган.

Шуҳрат Ризаевнинг ушбу таклифига қарши чиққан зиëлиларга интернеддаги Кун. Уз нашри минбар бўлмоқда.

#Kirillgaqaytmaymiz ҳештеги остида Ўзбекистонда туғилмаган ўзбекларнинг Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаати ҳам эълон қилинди.

Бу мурожаатда мамлакат ташқарисида туғилиб вояга етган ўзбеклар учун Лотин алифбоси бирлаштирган омил экани таъкидланади.

XS
SM
MD
LG