Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 21:22

Долларнинг "қора бозор"даги курси яна кўтарилди


Сўнгги ҳафта валюта "қора бозор"идаги доллар нархи динамикаси акс этган жадвал.

Ўзбекистон валюта "қора бозор"ида доллар курси яна кўтарилди ва 17 август ҳолатига кўра, ўртача 8100 сўмни ташкил этди.

Бу уч кун аввалги курсга нисбатан 8,7 фоизга қимматдир. Бу ҳақда “Фергана” халқаро ахборот агентлиги хабар берди.

Жорий йил 1 августда 1 долларнинг сўмга нисбатан қиймати 8325 сўмни ташкил қилган эди. Бироқ сентябрнь ойидан бошлаб жисмоний шахсларга долларни банклар орқали бозор курсида конвертация қилиш имконияти берилиши тўғрисидаги маълумотлардан сўнг, доллар курси 10 фоизга арзонлаб кетган эди.

Фергана” халқаро ахборот агентлигининг ёзишича, бу маълумотлардан сўнг кўплаб одамлар долларнинг курси тушиб кетиши тўғрисидаги миш-мишлар ортидан долларни сотишга киришган эди.

Ўзбекистонда долларнинг жорий курси 4154.36 сўмни ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG