Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:33

Хайрулла Нуриддиновнинг МТРК раиси ўринбосари лавозимдан кетгани хабар қилинди


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Хайрулла Нуриддинов ишдан олингани тўғрисида kun.uz сайти хабар қилди.

Маълум бўлишича, у энди «Ўзбекистон» телеканалига директор этиб тайинланган.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» телерадиоканалида директор бўлган Нуриддинов шу йилнинг февралида МТРК раисига ўринбосар бўлганди.

Шу ой бошида МТРК раҳбариятида ўзгариш рўй берган, Хуршид Мирзоҳидов раисликдан кетиб, унинг ўрнига Бобур Ботирович Алихонов тайинланганди.

Хайрулла Нуриддинов 1974 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.

1999 йилда «Жасорат» медали, 2005 йилда эса «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» давлат мукофотлари билан тақдирланган.

2006—2017 йиллар давомида Ўзбекистон МТРКнинг «Ёшлар» телерадиоканали акциядорлик жамияти директори бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG