Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:04

Бир оиланинг уч аъзосини чавақлагани гумонланаётган собиқ маҳкум Зангиотада қўлга олинди


Тошкент вилоятининг Зангиота туманида бир оиланинг уч аъзосини пичоқлаб ўлдиргани гумонланаётган 38 ёшли М. М. исмли собиқ маҳкум қўлга олинди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси мулозими Озодлик билан суҳбатда қотилликда гумонланаётган собиқ маҳкум 18 август куни Зангиота туманида онасини қабрини зиёрат қилгани борганида ушланганини тасдиқлади.

14 август куни номаълум шахс Зангиота тумани Назарбек маҳалласининг Тарнов дахасида яшовчи 79 ёшли отахон Маъруф Комиловнинг уйига қамоқдаги ўғлидан хабар олиб келган бўлиб, меҳмон бўлиб қолган ва ярим тунда отахон, унинг 64 ёшли ногирон синглиси Шаходат ва 49 ёшли қизи Шарифани бўғизлагани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Тошкент вилоят ИИБси мулозимининг маълум қилишича, М. М. марҳум Маъруф Камоловнинг қамоқдаги ўғли билан бир муддат Навоий вилоятидаги Зарафшон қамоқхонасида бирга жазо ўтаган.

Ҳозирда Тошкент вилояти прокуратураси жиноят кодексининг қотиллик банди бўйича жиноят иши очган.

XS
SM
MD
LG