Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:53

Ҳажга қорадори олиб кетаётган самарқандлик ҳожи ушланди


Саудияга қорадори олиб боришга уринган ҳожи Самарқанд аэропортида қўлга тушган.
Саудияга қорадори олиб боришга уринган ҳожи Самарқанд аэропортида қўлга тушган.

Самарқандлик Шамши Аҳроров Саудия Арабистонига қорадорини яширинча олиб ўтаётганда қўлга тушди, деб хабар қилди Ўзбекистон 24 телеканали.

Каналнинг воқеа тўғрисидаги сюжетида айтилишича, 11 август куни ҳаж сафарига жўнаш учун Самарқанд аэропортида божхона назоратидан ўтаётган пайтда Шамши Аҳроровнинг юклари орасидаги бир неча нондан 2 дона полиэтилен ўрами чиққан. Бундан ташқари багажлардан бирининг тутқичи орасига ҳам шундай ўрам яширилгани аниқланган. Ўрамлардан салкам 72 грамм опий – қорадори топилган.

Шамши Аҳроровнинг багажидан, шунингдек, декларацияда эълон қилинмаган ҳаммаси бўлиб 5722 АҚШ доллари ҳамда бошқа бир қатор давлатлар валюталари, жами 24 миллион ўзбек сўмига тенг маблағ топилган.

"Қорадори билан Саудия Арабистонида қўлга тушиб қолса, унга ўлим жазоси тайинланар эди", деди телеканал мухбири.

XS
SM
MD
LG