Линклар

Шошилинч хабар
12 May 2026, Тошкент вақти: 10:18

Финляндия полицияси Туркудаги ҳужумни террор ҳуружи сифатида тергов қилмоқда

Финляндия полицияси Турку шаҳри марказида одамларга пичоқ билан қилинган ҳужумни террорчилик хуружи сифатида тергов қилмоқда.

Жума куни Туркуда номаълум шахс одамларга пичоқ билан ташланган, оқибатда икки одам ҳалок бўлган, саккиз одам жароҳатланганди.

Полиция ҳужумчининг шахсини аниқлаган. Ҳужумчи 18 ёшли марокашлик йигит экани айтиляпти.

Ҳужум оқибатида яраланганлар орасида Италия ва Швеция фуқаролари ҳам бор.

Полиция одамларга пичоқ билан ташланган ҳужумчига қарата ўқ узиб уни оёғидан яралаган ва қўлга олган.

Хелсинки аэропорти ва мамлакатнинг йирик порт ва вокзалларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

This item is part of
XS
SM
MD
LG