Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 00:13

Трамп бош стратеги Стивен Бэннонни вазифасидан четлатди


АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг бош сиёсий стратеги Стивен Бэннонни вазифасидан четлатди.

Жаноб Трамп ўз маслаҳатчисига қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Оқ уй маъмурияти Бэннон ваколатларини зиммасидан соқит қилиш қарорини ўзи қабул қилганини маълум қилди

16 август куни Бэннон American Prospect нашрига берган интервюсида "Шимолий Корея муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди" деган.

Бэнноннинг бу гапи президент Трамп баёнотларига мос келмайди. Трамп Пхеняннинг таҳдидларига ҳарбий йўл билан жавоб қилинишини назардан соқит қилмаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG