Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2019, Тошкент вақти: 21:47

АҚШ махсус элчиси Курт Волкер Минскда Россия расмийлари билан учрашади


Украина шарқидаги қуролли можарога чек қўйиш уринишлари бўйича АҚШ махсус элчиси этиб тайинланган Курт Волкер 21 август куни Миснк шаҳрига хизмат сафари билан боради ва у ерда Украина-Россия алоқаларини муҳокама қилиш учун Россия ҳукумати вакили билан учрашади.

Бунинг ортидан Волкер Литва пойтахти Вильнюс шаҳрига бориб, Украина келажагини муҳокама қилиш учун юқори лавозимли расмийлар билан учрашади.

Бу ҳақда 18 август куни АҚШ Давлат департаменти билдирди.

Департманет билдирувида Россия расмийси исми ишкор қилинмади. Ой бошида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон унга Волкер “яқин келажакда” Россиянинг Украина бўйича махсус элчиси Владислав Сурков билан учрашишини айтганини билдирган эди.

23 август куни Волкер Киевга бориб, АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис билан бирга “Украина суверенитетини ҳамда ҳудудий бирлигинни тиклашга қаратилган дипломатик музокараларнинг навбатдаги қадамларини муҳокама қилиш учун” Украина ҳукуматининг юқори лавозимли расмийлари билан учрашади.

Мэттис Украина президенти Петро Порошенко ҳамда Мудофаа вазири Степан Полтирак билан Киев билан Москва ўртасидаги тангликни муҳокама қилиши кутилмоқда. Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилиб, Украина шарқида айирмачиларни қўллай бошлагани учун АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатга қарши санцкия жорий қилиб келади.

Кўп кўламли исбот ва далиллар борлигига қарамасдан, Москва Украинада россияпараст айирмачиларни қўллаб келаётганини рад этади.

Ўтган ойда Волкер Озодлик радиосининг Current Time TV телеканали билан суҳбатда Трамп маъмурияти Киев ўзини Россия дастаклаётган айирмачилардан ҳимоя қила олиши учун Украинага қурол-аслаҳа юбориш ҳақида ўйлаётганини айтган эди.

Волкер Украинага қурол бериш Россияни аллақачон қилаётган ишларидан кўпроқ чора кўришга мажбурламаслигини айтди.

6 август куни АҚШ матбуоти Пентагон Украинага 50 миллион доллар қийматга эга қурол-аслаҳа юборишни тавсия қилаётгани ҳақида ёзди.

Хабарларга кўра, юбориладиган қурол-аслаҳалар орасида Javelin танкларга қарши ракета тизимлари ҳам бўлади. Киев айирмачилар бошқарувидаги ҳудудлардаги зирҳли транспорт воситаларига қарши курашиш учун айнан шундай тизимлар керак эканлигини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG