Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 18:58

Беш йил ичида болалар 100 фоиз боғчага  жалб қилинади 


Кейинги беш йил ичида боғчага жалб қилинмаган бола қолмайди.

Буни президент Шавкат Мирзиёев Бекободдаги учрашув пайти билдирди:

"Аёлларнинг ишини осон қилиш учун кейинги 5 йилда Ўзбекистонда туғилган 100 фоиз болаларнинг боғчага боришини таъминлаймиз", деди Шавкат Мирзиёев.

Президентга кўра, боғчага борган бола билан бормаганининг орасида фарқ каттадир:

“Улар боғчада ўз вақтида ётиб дам олади, уч маҳал овқатланади, расм чизишни ўрганади, салом беришни билади. Ундай болаларнинг савияси мутлақо бошқача бўлади", деди Мирзиёев.

Бугунги кунда аксар чекка қишлоқларда умуман болалар боғчалари йўқ. Борлари ҳам мунтазам ишламаслиги кузатилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG