Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:03

Бир кунлик ҳашарда 9 миллион одам қатнашди


19 август куни бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида тўққиз миллионга яқин одам иштирок этди.

KUN.UZ нашрининг расмийларга таяниб, хабар беришича, ҳашарчиларнинг 5 миллион 303 минг нафарга яқини ёшлардир.

Ҳашар “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилди.

Ҳашарчилар18568 гектар майдонни ободонлаштирди, 11662 километр ариқ ва лотоклар тозаланди. 5400 дан зиёд қабристон ва 423 та зиёратгоҳ тартибга келтирилди. Шунингдек, 6 миллион 432 минг тупдан ортиқ дарахтга шакл берилиб, оқланди.

Тадбир доирасида эҳтиёжманд оилалар, меҳнат фахрийлари, ногиронлар йўқланиб, моддий ёрдам кўрсатилгани айтилди.

Совет давридан буён анъанага айланган ҳашарлар одатда ихтиёрий-мажбурий тарзда ўтказилиши айтилади.

XS
SM
MD
LG