Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 08:48

Ўзбекистондаги "Тозалаш-антитеррор" амалиётида 16 минг шахс милиция олиб келинган


Ўзбек милицияси автомобилни текширмоқда, Ташкент

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедовнинг ЎзАга маълум қилишича, Ўзбекистонда ўтказилган "Тозалаш-антитеррор" амалиётида 16 мингга яқин шахс ички ишлар идораларига олиб келинган.

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан ўтказилган тадбирга 15 мингдан зиёд ички ишлар органлари ходимлари ҳамда 27 мингдан ортиқ жамоатчилик вакиллари жалб этилган.

Улар иштирокида маҳаллаларда жойлашган объектларнинг барчаси хавфсизлик нуқтаи назари билан ўрганиб чиқилди.

Жумладан, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, корхона ва ташкилот, меҳмонхона, муассаса, кафе-бар ва ресторанлар, савдо ва хизмат кўрстувчи объектлар, қурилиши тугалланмаган жойлар, гаражлар ва ҳоказолар ўрганиб чиқилган.

Даврон Назармуҳаммедовнинг айтишича, "Тозалаш-антитеррор" амалиётида қарийб 10 минг ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Шунингдек, тадбир давомида жами 660 нафар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахс аниқланиб, профилактик ҳисобга олинган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарига кўра, 454 нафар жиноят содир этиб қидирувда юрган шахслар ушланган, текширувлар давомида 10 қурол, 4 ўқ-дори, 5 диний экстремистик оқимларга мансуб адабиёт ва варақа олинган.

Бундан ташқари, паспорт-виза қоидаларини бузган 3 мингга яқин шахс жавобгарликка тортилган, Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган 13 нафар хориж фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мамлакатдан чиқариб юборилган.

XS
SM
MD
LG