Линклар

Шошилинч хабар
20 Sentabr 2026, Toshkent vaqti: 09:29

"Ўзбекэнерго": Бир қарздор истеъмолчини деб, бутун маҳалланинг электр энергияси узилмайди

Бу ҳақда 2017 йил 22 август куни Миллий матбуот марказида "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти расмий вакиллари баёнот бергани тўғрисида маҳаллий нашр хабар қилди.

“Қарздорлик ҳолатига тўхталадиган бўлсак, эндиликда қарздорлик ҳолатига чек қўйишда Мажбурий бюро ходимлари билан биргаликда ишлаймиз. Бу эса бутун маҳаллани эмас, балки фақат қарздор истеъмолчиларнинг ўзини электр таъминотидан маҳрум қилиш ва қарзни ундиришга имкон беради", деган "Ўзбекэнерго" расмийси.

Бу ҳақда хабар қилган нашр расмийнинг исм-фамилияси, эгаллаб турган лавозими тўғрисида маълумот бермаган.

"Ўзбекэнерго" расмийлари электр энергияси таъминотидаги узилишларни тан олган. “Куз-қиш мавсумида узилиш ҳолатлари кўп бўлишига яна бир сабаб - газ етишмаслиги натижасида электр энергияга бўлган талаб янада ошишидир, - деган "Ўзбекэнерго" расмийси.

Айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг электр энергиясидан 1,5 триллион сўм қарзи бор.

Маълум бўлишича, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг электр энергиясидан қарздорлик ҳолати 1,5 триллион сўмни ташкил этади.

Озодликка йиллар давомида келаётган хатларнинг аксариятида истеъмолчилар фойдаланмаган электр энергияси учун қарз ёзиб қўйишганидан шикоят қилишади.

This item is part of
XS
SM
MD
LG