Линклар

Шошилинч хабар
29 май 2023, Тошкент вақти: 20:27

Улуғбек Рўзиқулов Бош вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди


Улуғбек Рўзиқулов

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Президент матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиёев 23 август куни Улуғбек Рўзиқуловни «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раислиги ҳамда бош вазир ўринбосари - Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонини имзолаган.

Рўзиқуловнинг қайси ишга ўтгани тўғрисида, ҳозирча, хабар йўқ.

XS
SM
MD
LG