Линклар

Шошилинч хабар
14 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:33

Сенат Конституциявий судьяларини, Конституциявий суд ўз раисини сайлади


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 24 августда Аскаржон Бойисович Гафуров, Файзулла Абдулхаевич Каюмов, Бахтиёр Дехқонбоевич Миралимов, Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоев, Генжемурат Пиржанов, Қаҳрамон Улжаевларни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлади.

Шу куни Конституциявий суд Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоевни Конституциявий суд раиси, Аскаржон Бойисович Гафуровни раис ўринбосари этиб сайлади

Конституциявий суднинг олдинги таркиби ваколатлари 1 июн куни Конституцияга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун кучга кирганидан сўнг тўхтатилган эди.

24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG