Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 19:57

Қорақалпоғистон марказида келин-куёвлар сайр қиладиган жойлар аниқ белгилаб қўйилди


Қорақалпоғистонда келин-куёвлар сайри қилиши мумкин бўлган майдонлар аниқ белгилаб қўйилди, шунингдек, тўй кортежи таркибида бўладиган автомобиллар сони ҳам қисқартирилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлигига таяниб, маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, келин-куёвлар эндиликда фақатгина "Мотамсаро она", "Мирзо Улуғбек", "Ажинияз" ва "Истиқлол" болалар дам олиш марказида, шунингдек шаҳардаги ФҲДЁ ҳудудларида сайр қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилди.

Белгилаб қўйилган маршрутдан чиқиб кетган келин-куёвларга қандай чора кўрилиши тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

Тўй кортежидаги автомобиллар сони, келин-куёв ўтирган машина билан бирга қўшиб санаганда 5 тадан ошмаслиги лозим.

Нукус шаҳри ҳокими маҳаллаларда ташвиқот ишларини олиб бориш тўғрисида қарор эълон қилган.

Бундан ташқари, тўй автомобиллари иштирокида ЙТҲлар содир бўлишини олдини олиш ҳамда маст ҳолатда автомобил бошқарилмаслигини қатъий назорат қилиш мақсадида шаҳар бўйлаб махсус рейдлар амалга оширилиши белгиланган.



XS
SM
MD
LG