Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:00

Ҳукумат Интернетда ўзбек тилидаги материалларни кўпайтириш чораларини белгилади


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 14 августда имзолаган қарор билан тасдиқланган дастурда 2017-2019 йиллар давомида интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш мақсадида бир қатор чоралар кўрилиши назарда тутилган.

Дастурда, жумладан, Миллий кутубхона ва маҳаллий кутубхоналар фондларини рақамлаштириш, ягона музейлар портали ташкил қилиш ҳамда маҳаллий ижтимоий тармоқлар хостинги учун имтиёзлар назарда тутилган.

2018 йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг барча музейларини қамраб олган ягона музейлар портали ишга тушиши белгиланган.

2020 йилга келиб “Википедия” интернет-энциклопедиясида Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар миқдорини ошириш, диний мавзудаги мобил илова яратиш, маҳаллий ижтимоий тармоқлар учун имтиёзли хостинг хизмати яратиш ва шу каби бошқа чора-тадбирлар белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG