Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 18:10

Ўзбекистон Туркиядаги элчисини алмаштирди


Turkey locator map webmap

Алишер Аъзамхўжаев Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарорни Олий Мажлис Сенати 24 август куни бўлиб ўтган ўн биринчи ялпи мажлисида қабул қилди.

Аъзамхўжаев 12 йилдан буён Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчиси бўлиб келган Улфат Қодиров ўрнини эгаллади.

Алишер Аъзамхўжаев бунгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

XS
SM
MD
LG