Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:22

АҚШда отиб кетилган ўзбекистонлик пицца ташувчи вафот этди


АҚШнинг Теннеси штати Нэшвилл шаҳарчасида бошидан ўқ отар қуролдан жароҳат олган ҳолда топилган 40 ёшли ўзбекистонлик Дониёр Абдумажитов вафот этди. Нэшвилл полицияси Диноёр бир ярим ой олдин Green card лотереяси орқали Ўзбекистондан АҚШга оиласи билан келган тўрт нафар фарзанднинг отаси эканини маълум қилган.

Дониёрнинг вафот этгани ҳақидаги хабар Gofundme.com ​саҳифасида берилди.

"Азиз юртдошлар. Куни кеча ватандошимиз Дониёр Абдумажитов бу ёруғ оламдан кўз юмдилар. Аллоҳим раҳматига олсин... Қўллаб-қувватлаган барча ҳамюртларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз", дейилади кичиккина эълонда.

25 августга ўтар кечаси АҚШнинг Тенниси штати Нэшвилл шаҳри шимолида Дониёр Абдумажидов ўз автомашинаси ичида ўқ отар қурол билан отиб кетилганди.

Нэшвилл полицияси воқеа юзасидан тергов суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Отишма тафсилотлари маълум эмас.

Абдумажидов Нэшвилл шаҳрининг Эллистон мавзесидаги New York Pizza тамаддихонасида пицца ташувчи бўлиб ишлаган.

New Chanel 5 мухбирининг хабар беришича, Дониёр Нэшвилл шимолидаги Батавиа кўчасидаги хонадонлардан бирига пицца элтиш учун кетган пайтда ҳужумга учраган.

Лекин, у пицца олиб бориши керак бўлган хонадон эгалари пиццага буюртма бермаганликларини айтишган.

Дониёр Абдумажидов Нэшвил шаҳридаги Вандербилт Университети тиббий марказига оғир аҳволда ётқизилган эди.

АҚШда яшовчи ўзбекистонликлар ўз ватандоши муолажаси учун gofundme.com сайтида ҳайрия тадбири эълон қилиб, пул тўплашга киришганди. ​Gofundme.com сайтида эълон қилинган ҳайрия тадбири доирасида 60 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдорда пул тўпланди.

Қуйида АҚШда яшовчи ҳуқуқшунос Сухроб Исмоилов билан ушбу воқеа ва бу давлатдаги ўзбекистонлик муҳожирлар аҳволи ҳақидаги суҳбатни тингланг:

Таҳлилчи Суҳроб Исмоилов: АҚШдаги ўзбек муҳожирлари оиласи кучлироқ ҳимояга муҳтож
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:21 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG