Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:36

Лола Каримова-Тиллаева элчиликдан кетишини эълон қилди


Марҳум президентнинг кенжаси онаси билан Оқсаройдаги Каримов иш столи ëнида.

Марҳум президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева 28 август куни Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКОдаги элчиси лавозимидан кетажагини эълон қилди.

Reuters агентлигининг билдиришича¸ 39 яшар Каримова-Тиллаева бундан сўнг асосий вақтини отаси номи берилган хайрия ташкилоти фаолиятига ëрдам беришга сарфлашини билдирган:

- Яқин келажакда мен оилам¸ўз мақсадларим¸ Ислом Каримов жамғармаси¸ қолаверса бошқа ижодий¸ хайрия ва маданий лойиҳаларнинг ижросига кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида элчилик ролимдан кетмоқчиман¸ деди душанба куни Ўзбекистоннинг исломий маданият ва фан меросига оид Самарқанддаги конференцияда қилган чиқишида Каримова-Тиллаева.

Айни пайтда марҳум президентнинг хорижда яшаб келаëтган кенжа қизи элчиликдан кетганидан сўнг Ўзбекистонга қайтиш-қайтмаслигига тўхталмади.

2008 йил Ўзбекистоннинг бош қароргоҳи Парижда жойлашган БМТнинг маориф¸ фан ва маданият ташкилоти бўлган ЮНЕСКОдаги доимий намояндаси лавозимига тайинланган Лола Каримова-Тиллаеванинг эри Тимур Тиллаев импорт ва транспорт соҳасида Ўзбекистондаги энг йирик Абу Сахий ширкатининг эгасидир.

Шу йилнинг 10 июлида «Vanity Fair» нашри Лола Каримова-Тиллаева оиласи билан Лос-Анжелесда яшаши, у ерда кичик дўконлар тармоғини очгани, лекин асосий вақтини Парижда ўтказишини ёзган эди.

Сўнгги пайтларда, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида марҳум президент кенжасининг ўзини Лола Каримова-Тиллаева эмас, балки Лола Тиллаева сифатида тадим қилгани кузатилди.

Лола Каримова-Тиллаева ҳозирда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси раҳбаридир. Шунингдек, «Sen Yolg’iz Emassan» республика жамоатчилик жамғармасининг васийлар кенгаши раиси, Осиё гимнастика иттифоқининг фахрий президентидир.

Кейинги йилларда у номи Швейцарияда яшовчи пулдорлар рўйхатидан ўрин олган шахс сифатида ҳам бот-бот тилга олинмоқда.

Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова эса¸ Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий баëнотига кўра¸ оғир иқтисодий жиноятларда айбланиб¸ ҳозирда қамоқда сақланмоқда.

Шарҳларни кўринг (3)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG