Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:55

Москвада террорчиликда гумонланиб ўзбекистонлик ҳибсга олинди


Муродбек Қодиров Москва шаҳрида 1 сентябрь куни терактларни режалаганликда гумонланиб қўлга олинган.

РИА Новости хабарига кўра, Муродов сўроқ пайти ўзига қўйилган айбловни бўйнига олган.

Хабарда Қодиров Ўзбекистондан экани, Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтгани, турмуш ўртоғи ва фарзанди борлиги айтилади.

У Москва шаҳрига шу йил март ойида келган, шу ерда яшаб, ишлаган.

Суд Россия Федерал хавфсизлик хизматининг мурожаатини қаноатлантирди ва Қодировни ҳибсда ушлаб туриш қарорини олди. Т

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва ва Москва вилоятида 1 сентябрда терактлар содир этмоқчи бўлган 2 нафар "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси аъзолари ушланганлиги ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG