Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:08

Ўзбекистонда Ислом Каримовни хотирлаш маросимлари ўтказилмоқда


Ўзбекистонда президент Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Мамлакатни 25 йил давомида бошқарган Каримов ўтган йилнинг 2 сентябрида оламдан ўтгани билдирилганди.

Каримов 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этгани айтилганди.

2 сентябр куни Ўзбекистонда Каримовни ёд этиш Хотира куни деб эълон қилинган.

Бугун Самарқанд шаҳрида Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди.

Тадбирда иштирок этиш учун Самарқандга президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.

Бундан аввал 31 август куни Тошкентдаги Оқсарой резиденциясида Ислом Каримов ҳайкали очилганди.

Бугун кенг жамоатчилик вакиллари Каримов ҳайкали олдида ўтказилаётган таъзим қилиш тадбирларида қатнашмоқда.

2018 йил 30 январда — Каримов таваллудининг 80 йиллиги куни Қарши ва Самарқандда марҳум президент ёдгорлик мажмуаси очилиши маълум қилинган.

XS
SM
MD
LG