Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:58

Тошкент вилоятида бу йил қирқдан зиёд одам сувга чўкиб ўлган 


Бу йилги ёз мавсумида Тошкент вилоятида қирқдан зиёд одам сувга чўкиб ўлган.

Ушбу статистикани Тошкент вилоят прокуратураси эълон қилди.

2 сентябр куни эълон қилинган маълумотга кўра, жорий йилнинг май ойидан то шу кунгача вилоят ҳудудидаги сув ҳавзалари ва дарёларда эхтиётсизлик оқибатида жами 40 дан зиёд киши, шу жумладан 5 нафар вояга етмаган сувда чўкиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Бахтсиз ҳодисаларнинг кўпи Чорқов сув омборида рўй берган.

"Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти фуқаролар томонидан сув ҳавзалари ва дарёларда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик, шу жумладан тақиқланган жойларда чўмилиш, маст ҳолатда сувга тушиш, ота-оналар томонидан фарзандларини қаровсиз қолдириш каби ҳолатлар натижасида юзага келган", — дейилада хабарда.

Прокуратура аҳолини сув ҳавзалари қоидаларига риоя этишга чақиради.

XS
SM
MD
LG