Линклар

ЖЧ 2017: Тўрт ўзбекистонлик боксчи Ҳамбурда олтин медал учун жанг ўтказади


Бугун Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг турли фазн тоифалари бўйича финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик тўрт боксчи финалга чиққан. Уларнинг ҳаммаси кубалик боксчиларга қарши жанг ўтказади.

46-49 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов Жоанис Аргилагосга қарши, 52 кг вазнда Жасурбек Латипов Йосбани Веитиага қарши, 58 кг вазнда Иқболжон Холдоров Анди Крузга қарши ва 69 кг вазнда Шаҳрам Ғиёсов Рониэл Иглесиасга қарши рингга чиқади.

Чемпионатнинг финал босқичига энг кўп вакил Кубадан чиққан. Етти нафар кубалик боқсчи олтин медалга даъвогарлик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG