Линклар

Ангела Меркель Германия Туркиянинг ЕИга қўшилишига қарши бўлишини айтди


Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель Туркияни Европа Иттифоқи таркибида кўрмаётганини айтди.

3 сентябрнь куни ўтказилган сайловолди теледебатларида қатнашган Меркель Германия Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши юзасидан сўзлашувларни бир томонлама равишда тўхтата олмаслигини, бироқ Туркияда немис ватандошлари қўлга олинганига жавоб тарикасида иқтисодий чоралар кўришини таъкидлади.

Die Welt нашри мухбири Дениз Южел террорчиликни тарғиб қилишда гумонланиб Туркияда февраль ойида қўлга олинган эди. Германия канцлери Ангела Меркел журналистни озод этишни талаб қилиб келмоқда.

Канцлер Берлин Анқара билан дипломатик алоқаларни узиш ниятида эмаслигини ҳам билдирди.

Туркиянинг Европа билан муносабатлари март ойида Германия ва Нидерландияда яшовчи туркларга 16 апрелда ўтадиган референдум юзасидан ташвиқот митинглари ўтказишга рухсат берилмагани ортидан ёмонлашди.

Германия Анқарадан келган вазирларга митингларда ўтказишга рухсат бермади, Нидерландия полицияси эса Роттердам шаҳрида 11 март куни этник турклар ўтказган митингни куч билан бостирди ҳамда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлининг самолётини Роттердам аэропортига қўнишига рухсат бермади.

Бунинг ортдан Эрдўғон Германия ва Ниедрландия ҳукуматини “фашистлар сиёсатини давом эттириш”да айблади.

16 апрелда ўтган референдумда конституцияга ўзгартишлар қабул қилиниб, Туркия парламент республикасидан президент республикасига айланди ва Эрдўғоннинг ваколатлари кенгайтирилди.

XS
SM
MD
LG