Линклар

Жорий йилда Ўзбекистон умумтаълим мактабларининг биринчи синфларига 650 мингдан кўпроқ ўқувчи қабул қилинди. Барча мактабларда ўқув йили 1 сентябрь Қурбон ҳайит кунига тўғри келгани муносабати билан 2 сентябрдан бошланди.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳар бир биринчи синф ўқувчисига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат "Президент совғаси" тантанали равишда топширилди.

Жорий йилда анъанавий “Мустақиллик дарслари”дан ташқари Ислом Каримовга бағишланган "Хотира дарслари" ҳам ўтказилди. Жорий йилдан бошланган яна бир ўзгариш, 11 йиллик таълимга қайтиш бўлди. Ўзбекистонда жорий йилда 10-синфлар қайта тикланди.

Шу пайтгача Ислом Каримов даврида жорий қилинган 9+3 модели, яъни умумий таълим мактабида 9 йил ва 3 йиллик профессионал таълим “Таълим тизимининг “ўзбек модели”, деб мақтаб келинган эди.

16 август куни президент ҳузурида таълим соҳасига мутасадди вазирликлар раҳбарлари билан ўтказилган мажлисда 11 йиллик таълимга қайтиш масаласида қарор қабул қилинган.

XS
SM
MD
LG