Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:11

Қўйлиқда ўтказилган рейд давомида 21 аёл фоҳишаликда гумон қилиниб ушланди


Озодлик архивидан олинган бу суратнинг Қўйлиқда ўтказилган рейдга алоқаси йўқ.
Озодлик архивидан олинган бу суратнинг Қўйлиқда ўтказилган рейдга алоқаси йўқ.

2017 йил 25 август куни ўтказилган "Орият" рейди давомида Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Қўйлиқ бозори атрофидаги ҳудудда фоҳишалик билан шуғулланганликда гумон қилинган аёллар қўлга олингани тўғрисида Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти хабар қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ ва Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан ўтказилган “Орият" рейди давомида ушланганаёлларнинг 21 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (фоҳишалик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG