Линклар

Ислом Каримовнинг қизи продюсерлик қилган фильм мукофот олди


Лола Каримова-Тилляева

Режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг "Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильми 74- Венеция ҳужжатли фильмлар фестивалида "Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм" номинациясида нуфузли "Кинео" мукофотига сазовор бўлди.

Бу ҳақда Лола Каримова — Тилляева ўз Facebookдаги саҳифасида хабар қилди.

Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Лола Каримова –Тиллаева Мирзо Улуғбек тўғрисидаги ҳужжатли фильмга продюсерлик қилган. Бадиий кино элементлари бўлган мазкур ҳужжатли фильмда Ҳолливуд юлдузлари ҳам роллар ижро этган.

Фильм мусиқасини Ҳолливуднинг машҳур композитори Уолтер Афанасьев ёзган. Уолтер Афанасьев “Титаник”, “Аладдин”, Нотр-Дамлик букри”, “Геркулес” ва бошқа фильмларга ёзилган мусиқаларнинг продюсери ҳисобланади. Фильм саунтрекини эса Севара Назархон ижро этган.

XS
SM
MD
LG