Линклар

Азизов мудофаа вазири, Бобожонов ички ишлар вазири этиб тайинланди


Абдусалом Азизов 4 сентябрда мудофаа вазири этиб тайинланди

Жорий йил январидан буён ички ишлар вазири лавозимида ишлаётган Абдусалом Азизов президент Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

Мудофаа вазири Қобул Бердиев Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси раҳбари этиб тайинланди.

2012 йилдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Пўлат Бобожонов ИИВга раҳбар этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг собиқ раиси Илгизар Матякубович Сабиров Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

XS
SM
MD
LG