Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:34

GM Uzbekistan ўз автомобилларини сўмга сотади


GM Uzbekistan АЖ ўз автомобилларини Ўзбекистон ҳудудида тўлиқ миллий валютада сота бошлайди. Маҳаллий нашрларнинг Компания сайтига таяниб хабар қилишича, GM Uzbekistan раҳбарияти Ўзбекистон Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси юзасидан шундай қарор қабул қилган.

Автомобиль нархлари 2017 йил 4 сентябргача Марказий банкнинг долларга нисбатан курси бўйича белгиланган қийматига мутаносиб равишда қайд қилинган. 5 сентябрдан Марказий банк томонидан доллар курси 8100 сўмлиги эътиборга олинса, автомобилларнинг доллардаги қиймати тушганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Эндиликда, масалан,

Spark LT A/T русумли автомобиль нархи 9.143,73 АҚШ долларига тенг.

Nexia 3 LTZ A/T - 10.614,76 (АҚШ доллари);

Cobalt LTZ A/T 11.997,93; Lacetti CDX A/T 15.247,70;

Orlando LTZ A/T 16.816,97;

Malibu 2 LT A/T 28.571,64

XS
SM
MD
LG