Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:35

OCCRP: Озарбайжон элитаси махфий фонд ёрдамида Европа сиёсатчиларига пора берган


Озарбажон президенти Илҳом Алиев турмуш ўртоғи Меҳрибон Алиева билан.
Озарбажон президенти Илҳом Алиев турмуш ўртоғи Меҳрибон Алиева билан.

Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш лойиҳаси (OCCRP) эълон қилган ҳисоботда ёзилишича, Озарбайжоннинг ҳукмрон элитаси 2,8 миллиард доллар қийматга эга яширин коррупцион фонд ёрдамида икки йил давомида Европа сиёсатчиларига пора берган.

4 сентябр куни ёйинланган ҳисоботга кўра, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳукуматига илтифот кўрсатган европалик сиёсатчиларга ва бошқа шахсларга Британияда жойлашган тўрт ширкат орқали пул юбориб турилган.

Ҳисоботни OCCRP Европа, Россия ва АҚШдаги бир неча нашр билан ҳамкорликда тайёрлаган.

Унда ёзилишича, махфий фонд 2014 йилгача фаолият юритган.

Фонднинг келиб чиқиши аён эмас, аммо лекин унинг “президент Илҳом Алиев оиласи билан боғлиқ эканлигини кўрсатувчи далил етарлича”, дейилади ҳисоботда.

Фонднинг асосий қисми европалик лоббист, журналист, сиёсатчи ва тадбиркорга юборилган. Яна бир қисми эса Озарбайжон элитасининг хорижда яшаётган аъзолари таълим олишига сарфланган.

Алиев ёки Озарбайжон ҳукумати ҳозирча ҳисоботга муносабат билдиргани йўқ.

XS
SM
MD
LG