Линклар

Ўзбекистон меҳмондўст давлатлар рейтингида 95-ўринга қўйилди


Ўзбекистон дунёнинг энг меҳмондўст мамлакатлари рейтингида 103 давлат орасида 95-ўринни эгаллади.

Passport Index портали томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида Африканинг Комор ороллари дунёнинг энг меҳмондўст мамлакати ва ҳудуди деб топилди.

Рейтинг тузишда сайёҳларнинг муайян мамлакатга визасиз бора олиши ёки визани борган мамлакатига кириш чегарасида расмийлаштира олиши ёҳуд электрон виза олиши мумкинлиги каби имкониятлар эътиборга олинган.

Рейтингда айтилишича, Комор оролларига дунёнинг 198 мамлакати ватандошлари визасиз бора олиши мумкин. Мазкур рейтингда юқори поғонадаги учликка Кабо-Верде, Доминикан ва Палау киритилган.

Ўзбекистон ушбу рўйхатнинг 95- поғонасида Судан ва Тожикистон билан бир ўринда жойлашган. Мазкур уч давлатга 9 давлат фуқаролари визасиз кела олишади.

Шу йилнинг январь ойида Passport Index 2017 йилнинг энг кучли паспортлари рўйхатини эълон қилган эди. Унда паспорт эгасининг қайси мамлакатга визасиз бора олиш имконияти таққосланганди. Ўшанда Ўзбекистон паспорти 54 давлатга визасиз бориш имконини бериши қайд этилган ва 67-ўринга жойлаштирилганди.

XS
SM
MD
LG